Судларда иштирок этувчи жамоатчи ҳимоячиларга талаб кучайтирилади

Судларда иштирок этувчи жамоатчи ҳимоячиларга талаб кучайтирилади

Friday, 8 August, 2008
, дея тахмин этадилар шарҳловчилар.



Ўзбекистон Олий судининг 30 июль куни бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида суд корпусининг аъзолари суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширилишининг боришини муҳокама қилиб олдилар.



Жорий йил бошидан амалга оширилиши бошланган ислоҳот, мунозара иштирокчиларига кўра, суд-ҳуқуқ соҳасини демократиялашга, жиноий ва жиноий-процессуал қонунчиликнинг либераллашувига ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи мустақил суд тизимини шакллантиришга қаратилган.



Мажлисда қабул қилинган барча қонунчилик ва процессуал ўзгаришлар ҳозирдан бошлаб “ижобий самаралар бера бошлаётгани” таъкидлаб ўтилган.



Ўзбекистонда 2008 йил 1 январидан бошлаб ўлим жазоси бекор қилинган, бундан кейин бир оз вақт ўтиб эса судларга ҳибсга санкция бериш ҳуқуқи ўтказилган.



Шунингдек, кутилаётган ўзгаришлар доирасида адвокатура идораларини ислоҳот қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Айни пайтда адвокатура тўғрисидаги қонунчиликка киритиладиган тегишли тузатишлар Ўзбекистон Олий Мажлисида (Парламент) кўриб чиқилмоқда ва август ойида қабул қилиниши кутилмоқда.



Хусусан, адвокатуранинг марказлашган ўз-ўзини бошқариш тизимининг самаралироқ фолият юритиши учун Ўзбекистон Адвокатлар палатасининг тузиш, адвокатликка номзодларнинг малакаларига нисбатан талабларни кучайтириш ҳамда суд жараёнларида юридик маълумотга эга бўлмаган жамоатчи ҳимоячиларнинг иштирокини истисно этиш кўзда тутилмоқда,



Амалдаги Жиноят-процессуал кодексига кўра, жамоатчи ташкилотлар суд жараёнларида ҳимоя қилиш ва иштирок этиш учун ўз вакилларини тайинлаш ҳуқуқига эгалар. Қонунга кўра, улар махсус ҳуқуқий билимларга эга бўлмасалар ҳам бўлаверади. Шу чоққача бу каби амалиётлар Ўзбекистон судларида кенг тарқалган эди.



“Одамлар уларга [жамоатчи ҳимоячиларга] мурожаат қилар эканлар, уларнинг адвокатлардан фарқли ўлароқ вазиятни тўғрироқ баҳолашларига ва ишни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқа олишларишга, ушбу масала юзасидан интервью беришларига ва шу йўл орқали матбуотнинг эътиборини жалб қила олишларига ишонадилар”, - дея сўзлаб берди инсон ҳуқуқлари борасидаги экспертлардан бири.



NBCA томонидан сўровдан ўтказилган амалиётчи юристларнинг айтишича, махсус юридик маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг суд жараёнида иштирок этишдан четлатилишини мамлакат фуқароларининг ҳар бирига малакали юридик ёрдам беришни кафолатловчи Конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш мақсадида расмийлар томонидан ўйлаб чиқарилган.



“Суд жараёни юқори малакали ҳимоя билан таъминланган бўлиши лозим”, - дея изоҳ беради Тошкент шаҳар адвокатлари уюшмасининг раиси Гулнора Эшонхонова.



Шу билан бирга, маҳаллий ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотларидан бири саналган “Эзгулик” жамоатчи ҳимоячиларга нисбатан талабларнинг кучайтирилишини қаттиқ танқид остига олди. “Эзгулик” раҳбарларига кўра, бу каби чоралар жамоатчиликнинг тергов ва суд жараёнларида иштирокини сезиларли равишда чеклаб қўяди. Негаки, жамоатчи ҳимоячиларнинг аксарияти юридик малакага эга эмаслар.



“Судлар яна ёпиқ бўлиб қолади, баъзи категориядаги судланувчилар эса умуман ҳимояга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Адвокатларнинг оғзига каттакон қулф илиб қўядилар, уларни назорат остига олишнинг бошланиши эса ҳукумат томонидан бошқарилаётган Адвокатлар палатаси қўлига ўтади”, - дейилади “Эзгулик” ташкилотининг матбуот варақчасида.



Бошқа шарҳловчиларнинг эслатишларича, баъзи сиёсий негизга эга бўлган ва сохталаштирилган жиноят ишлари уларда жамоатчи ҳимоячиларнинг иштирок этганлари учунгина кенг жамоатчиликка ошкор бўлган.



Жиноят ишлари бўйича суд жараёнларида жамоатчи ҳимоячи сифатида бир неча бор иштирок этган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг (ЎМҲҲТГ) раиси Сурат Икрамовга кўра, судларда учинчи томоннинг иштирок этиши “ҳақиқатни аниқлашга” кўмак беради, негаки, жамоат ҳимояси ўзининг фаоллиги туфайли жиноят иши борасида етарли ахборотга эга.



“Жамоатчи ҳимоячилар ҳеч қачон суд жараёнига ҳалақит бермаганлар, аммо 2008 йилдан бошлаб ЎМҲҲТГ вакилларини судларга ҳатто кузатувчилар сифатида ҳам қўймай қўйдилар. Ваҳоланки, унда ҳали чекловчи қонунлар қабул қилинмаган эди ҳам”, - дейди Икромов.



Тошкентда жойлашган таҳлилий Тез таъсир қилиш гуруҳининг директори Суҳроб Исмойиловга кўра, “Қонуннинг бу йўналишда ўзгартирилиши Ўзбекистонда фаолият юритаётган адвокатни давлатнинг қатъий назорати остига олиши учун амалга оширилган”.



Унинг тахмин қилишича, хусусий ва давлат адвокатлари учун аъзолиги мажбурий бўлган Адвокатлар палатаси уюшмасининг тузилиши билан биргаликда суд жараёнларидан жамоатчи ҳимоячиларининг четлатилиши вазиятни мураккаблаштиради ҳамда ҳимоянинг мустақиллини хавф остига келтириб қўяди.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists