Покистон бош вазири Ўзбекистонда
Покистон бош вазири Ўзбекистонда
 13 ва 14-март кунлари Тошкентга бўладиган сафар чоғида Покистон бош вазири Шавкат Азиз унинг мамлакатида кетаётган аксилқўпорув амалиётлари ҳақида Тошкент мулозимларига сўзлаб бериши кутилмоқда. 7-март куни хавфсизлик хизматлари ва Толибонга алоқадор гуруҳлар орасида Афғон чегарасида бўлган жанг вақтида Ўзбекистон Исломий Ҳарактининг бошлиғи Тоҳир Йўлдошнинг қўлга олингани ҳақида хабарни Покистон рад этган эди.
 
  
  
 
 
  
 