Пахта толасини сотишни камайтириш режасини ҳозирча амалга ошириб бўлмади

Пахта толасини сотишни камайтириш режасини ҳозирча амалга ошириб бўлмади

Monday, 18 January, 2010
, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни истар эди, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



Бироқ тўқимачилик саноатининг ривожланмагани, монополияга асосланган пахта сиёсати ва соҳага сармоя ётқизмоқчи бўлган инвесторлар учун мавжуд бюрократик тўсиқлар важидан ушбу истакларни амалга ошириш қийин кечиши мумкин.



Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг ўринбосари Акмал Камалов 15 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган 5-чи Халқаро пахта ярмаркасининг ёпилиши маросимида ҳаридорлар билан бир миллион тоннага яқин пахта толасини сотиш бўйича шартномалар тузилганини маълум қилди.



2009 йилда экспортга олти юз минг тонна, 2010 йилда эса тўрт юз минг тонна пахта толаси чиқариш режаланган.



Бангладеш, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Молдавия, Бирлашган Араб Амирлиги, Покистон, Россия, Туркия ва Япония тўқимачилик компаниялари ўзбек пахта толасининг асосий ҳаридорлари бўлиб қоладилар.



Мамлакатда ҳар йили ўртача миқдорда уч ярим миллион тонна пахта хом ашёси териб олинади.



Етиштирилган хом ашёнинг тўртдан бир қисми маҳаллий корхоналарда қайта ишланади.



Пахта экспорти бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаб келаётган Ўзбекистон ҳар йили ташқи бозорга саккиз юз мингдан бир ярим миллион тоннагача пахта толаси чиқаради ва бу давлат хазинасининг асосий даромад манбаи саналади.



Расмийлар 2008 йилда навбатдаги пахта ярмаркаси натижасига кўра пахта толасининг йиллик экспорт ҳажмини 700 минг тоннагача пасайтириш ҳамда йигирма иккита тўқимачилик корхонасини ишга киритиш ниятларини эълон қилдилар. Шу йўл билан улар ўз тўқимачилик саноатини ривожлантиришни, етиштирилаётган пахта хом ашёсининг ярмини мамлакатнинг ўзида қайта ишлашни ва экспортга тайёр тўқимачилик ва чит маҳсулотларини чиқаришни режаламоқдалар.



Бироқ ҳозирча ушбу мақсадга эришилгани йўқ, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



“Мисол учун, 2005 йилда ўтган биринчи пахта ярмаркасида ҳам жорий йил ҳосилидан тўрт юз минг тонна ва келгуси йил ҳосилидан олти юз минг тонна пахта толасига шартнома тузилган эди, - дея эслайди иқтисодий мавзуларга мақола ёзувчи, барча пахта ярмаркаларининг иштирокчиси бўлган Тошкентдаги журналистлардан бири. – Кўриб турганимиздек, экспорт ҳажми ҳечам пасайгани йўқ. Демак, пахтани қайта ишлайдиган ва ундан шу жойнинг ўзида тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқара оладиганлар йўқ”.



NBCA томонидан сўралган таҳлилчилар пахта толасини экспорта чиқармай, мамлакатнинг ўзида ёппасига қайта ишлаб тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш ғоясини нега амалга ошириб бўлмаётгани сабаблари борасида турли фаразларни келтирмоқдалар.



Ўзбекистондаги мавжуд қоидаларга кўра, пахтани қайта ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини мустақил равишда сота олмайдилар. Бу нарса фақат давлатга қарашли ташқи савдо компаниялар воситасида амалга оширилиши мумкин, холос. Ушбу компаниялар юқори сифатли пахта толасини товар хом ашё биржасига чиқарадилар.



“Мамлакат ичкарисида эса иккинчи навли хом ашё қолади, ундан сифтли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш осон эмас”, - дейди тўқимачилик саноати соҳасида муҳандис бўлиб ишлайдиган номи ошкор бўлишини истамаган киши.



Агар пахтани қайта ишловчи заводлар ҳаридорлар билан бевосита шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлганларида, маҳаллий тўқимачилар ўзлари истаган сифатдаги пахта толасини соти олиб, сифати жаҳондаги таниқли маркалардан қолишмайдиган мато ва газламалар ишлаб чиқара олар эдилар.



Бундан ташқари, тошкентлик эксперт Дилмурод Холматовга кўра, айни пайтда Ўзбекистондаги тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғуллана оладиган мавжуд бир қатор тўқимачилик корхоналари банкрот дея эълон қилинган ва улар [тўқимачилик корхоналар] қарз олиб келган банкларининг балансига “осилиб қолдилар”.



Шунинг учун ҳам мустақил тўқимачилик саноати борасида орзу қилишга ҳам арзимайди.



“Аввалам бор, пахта толаси бозори иштирокчилари учун шаффоф ва тенг ҳуқуқли йўл очиб бериш зарур. Пахта толасини мамлакатнинг ўзида қайта ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирмасликдан манфаатдор бўлган фаол пахта лоббиси мавжуд”, - дея хулоса қилади Холматов.



Бошқа шарҳловчиларнинг тахмин қилишича, юзага келган шароитда мамлактадаги бош монополиячи саналган “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо компанияси учун ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини сотишдан кўра пахта толасини сотишга бозор топиш осонроқ кечади. Бу ҳолат маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларининг буюмларга тўлиб-тошган ташқи бозорда рақобатга бардош бера олмаслиги борасидаги хавотирлар билан боғлиқ.



“Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари Хитой тўқимачилик саноатига чинакам рақобатчилик қилишга қодир эмаслар”, - дея хавотирланади NBCA шарҳловчиларидан бири.



Ўз сармоясини Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришга ётқизмоқчи бўлган Тошкентдаги чет эллик инвестор тўқимачилик саноати соҳасини ривожлантириш ҳамда мамлакат ичида пахтани қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш бўйича режаларнинг амалга оширилиши нега чўзилиб кетаётгани борасидаги ўзининг кўз қарашини айтиб берди.



“Тошкент шаҳрида тўқимачилик фабрикаси қурилишига ер участкаси олиш учун маҳаллий ҳокимият билан музокаралар ўтказа туриб, биз деярли ярим йил вақтимизни йўқотдик, - дейди кўнгли қолган инвестор бюрократия ва коррупция борасида ҳасрат қила туриб. – Улар [расмийлар] бизнеснинг ижтимоий масъулияти, ўз вақтида ва тўла ҳажмда солиқларни тўлаш зарурати ҳақида сафсата сотишни яхши кўрадилар, аммо ўзлари инвесторлар учун бирор нарса ҳам қилишни истамайдилар”.



NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)







Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists