Оммавий норозиликларнинг сиёсий таъсир кучи йўқ

Оммавий норозиликларнинг сиёсий таъсир кучи йўқ

Wednesday, 21 February, 2007
-сиёсий доирадаги стихияли норозиликлари ўлкада тўлақонли сиёсий ёхуд ижтимоий ҳаракатларни шакллантиришда етарли даражада таъсирга эга эмас, дея ҳисоблайдилар NBCAнинг сиёсий таҳлилчилари.



Ўзбекистонда вақти-вақти билан аҳоли митинг, пикет кўринишида ёки йўлларни тўсиб олиш билан ижтимоий-иқтисодий характердаги норозиликларини изҳор қилмоқда. Бу каби ҳолатлар қиш мавсумида, айниқса, газ ёки электр энергияси узиб қўйилган пайтларда авж олади. Шунингдек, бозор маъмуриятлари янги-янги қарорларни қабул қилганда ҳам бундай норозиликлар бозорларда кузатилади.



Бундай норозиликларнинг сўнггиси 31 январ куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбидаги автоном республика бўлган Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида юздан ортиқ савдогарлар иштирокида бўлиб ўтди. Uznews.net веб-саҳифасининг хабарига кўра, адолатсиз равишда бозорнинг қайта режалаштирилишидан ғазабга минган савдогарлар марказий йўллардан бирини вақтинча тўсиб қуйдилар.



Бу воқеадан олдинроқ, яъни январ ойининг охирида Қаршининг вилоят марказида газ ва электр энергияси таъминотидаги узилишлардан норози бўлган аҳоли бир неча кун маҳаллий ҳокимият қошида пикет ўтказган.



Аҳолининг талаблари маҳаллий ҳокимият томонидан жуда кам ҳолларда қондирилади ёки муаммони ҳал қилиш учун ваъда бериш билан чекланади.



Британиянинг Ўзбекистон бўйича эксперти Ник Мегораннинг фикрича, қашшоқлик ва ҳокимият тизимларидаги коррупция ҳамда хусусий тадбиркорликка босим ўткизаётган макроэкономика сиёсати каби омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, бу каби норозилик чиқишлари давом этиши мумкин.



Бирок бу норозиликлар сиёсий талабларни кўтариб чиқадиган бир ҳаракат сифатида шакллана олиши эҳтимолдан йироққа ўхшайди. “Бундай ҳаракатнинг шаклланиши учун давлат томонидан расмий ҳамда норасмий тўсиқлар мавжуд. Расмий тўсиқ бу − рўйхатдан ўтказмаслик, норасмийси эса таҳдиддир. Бу методлар ёрдамида жорий режимга қаршилик кўрсата оладиган ва сиёсий блок сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган гуруҳлар шаклланишининг олди олинмоқда”, − дейди Мегоран.



NBCAнинг Бухородаги таҳлилчиларидан бирининг таъкидлашича, ўтган йилнинг декабр ойида маҳаллий тадбиркорлар пойтахтга элтувчи йўлни тўсиб олган эдилар. Бу намойишчиларнинг аксари умумсиёсий муаммоларни эмас, балки иқтисодга алоқадор хусусий кўринишдаги муаммоларнигина ҳал қилишга ҳаракат қилишаётган эди.



“Бу каби қуйи савиядаги норозиликлар республика миқёсида кенг кўламдаги резонансга олиб келолмайди”,− дея ҳисоблайди таҳлилчи.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists