Мигрантларнинг қайтиш жараёни нохуш бўлади

Мигрантларнинг қайтиш жараёни нохуш бўлади

Thursday, 15 February, 2007
. Таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, Ўзбекистон ҳукумати бундан келиб чиқадиган кутилмаган натижаларга тайёр туриши лозим.



Россиянинг миграция тўғрисидаги янги қонунига мувофиқ 1 январдан бошлаб апрел ойининг бошигача Россия бозорларида фаолият юритаётган хорижликлар сони 40 фоизга қадар қисқартирилиши лозим. Апрел ойидан сўнг эса хорижликлар учун савдо-сотиқ билан шуғулланиш умуман таъқиқланади.



Мавсумий миграцияни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистондан Россия ҳудудида 2,5 миллионга қадар мигрантлар бўлиши мумкин, уларнинг кўпчилиги бозорларда савдо-содиқ қиладилар.



Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг миграция тўғрисидаги янги қонуни юзасидан ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.



NBCA томонидан саволга тутилган шарҳловчиларнинг фикрдарига кўра, миграция борасида янги чеклашлар кўплаган ўзбекистонликларни ватанларига қайтишга мажбур қилади. Бу эса ишсизлик ва ижтимоий норозиликнинг кескин авж олмаслиги учун ўзбек ҳукумати тарафидан тезкор чора кўришни талаб қилади.



Сиёсатшунос Аҳмаджон Мирзаевнинг айтишича, Россия янги қонунчилигининг дастлабки асоратларидан бири − юқори даражадаги ишсизлик ва ижтимоий-сиёсий тангликдирки, бу вазиятга ҳукумат тайёр туриши лозим.



“Вазиятнинг бундай тус олмаслиги учун аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида ҳукумат жиддий бош қотириши зарур. Балки бу нарса ишламаётган завод ва фабрикаларни қайта ишга тушириш билан бўлар”, − дейди Мирзаев.



Фарғона водийсидаги бошқа бир ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, “хорижда ишлаётган ва савдо-сотиқ билан шуғулланаётган фуқароларнинг қайтиши республикадаги вазиятни издан чиқариши мумкин”.



Унинг кишининг таъкидлашича, бунда молиявий йўқотишлар ҳам маълум рол ўйнайди. Агар ватанидаги яқинларига ҳар ойда ўртача 200 АҚШ долларидан жўнатиб турган бир миллион нафар доимий мигрантни мисол қилиб оладиган бўлсак, шу миқдордаги кишиларнинг умумий бир йиллик маблағи 2,4 миллиард долларни ташкил қилади. Бу келаётган маблағалар сезиларли даражада қисқариши мумкин.



Шунга қарамай, таҳлилчи Саид Жалилов қўшимча ишчи кучларнинг қайтиб келиши ижобий жиҳатларга эга деб ҳисоблайди. Чунки улар билан бирга малакали кадрлар ҳам ватанларига қайтадилар.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists