МДҲ мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Ашхободда меҳнат муҳожирлиги муаммоларини муҳокама қилиб оладилар

МДҲ мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Ашхободда меҳнат муҳожирлиги муаммоларини муҳокама қилиб оладилар

Sunday, 5 April, 2009
2009 йил 10 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи мамлакатлари ташқисиёсий идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар беради МДҲ Ижроя қўмитасининг матбуот хизмати.



Мажлисда кўплаб масалалар кўрилиши режалаштирилмоқда. Уларнинг энг асосийси – собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги интеграциявий бирлашманинг иштирокчилари орасида келишилган муҳожирлик сиёсатини ишлаб чиқариш бўлиб қолади.



Туркманистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг ассоциациялашган аъзоси бўлишига, Ўзбекистон эса Ҳамдўстликнинг саммитларини назар-писанд қилмай ҳамда давлатлараро ҳужжатларни ратификация қилмай келишига қарамай, бу мамлакатлар ўз қўшнилари билан ягона муҳожирлик сиёсатини ишлаб чиқишдан жуда ҳам манфаатдорлар.



Жаҳон иқтисодий ва молиявий инқирози қабатида ҳамда меҳнат муҳожирларининг оммавий равишда ватанларига қайтишлари эҳтимоли кучайганида бунга қизиқиш кўтарилган.



Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, беш миллионга яқин меҳнат муҳожирлари Россия ва Қозоғистонда тирикчилик қилиб юрибдилар. Ҳолбуки, бу мамлакатларнинг ҳукуматлари чет эллик ишчи кучларига квоталарни қисқартирганлари ҳақида эълон қилиб бўлдилар.

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists