Қирғизистон жанубида етакчи журналист ўлдирилди

Алишер Соипов ҳам Марказий Осиё аҳолиси учун, ҳам чет эллик ўқувчилар учун ёза оладиган, иқтидорли ва таниқли журналист бўлган.

Қирғизистон жанубида етакчи журналист ўлдирилди

Алишер Соипов ҳам Марказий Осиё аҳолиси учун, ҳам чет эллик ўқувчилар учун ёза оладиган, иқтидорли ва таниқли журналист бўлган.

Wednesday, 31 October, 2007
, ёш ва энг ёрқин журналистлардан бирининг ҳаётидан маҳрум этиш шунчалик осон бўлса.



Алишер Соиповни совуққонлик билан ўлдириб кетилгани ҳақидаги хабарни эшитиб, аввалига ишонмадик, у бўлмаса керак, деб ўйладик.



Қирғизистоннинг жанубида, Ўш шаҳрида ишлаб келган Алишер эндигина йигирма олти ёшга кирганига қарамай, Қирғизистон ва қўшни Ўзбекистондаги воқеалар тўғрисидаги ўзининг репортажлари билан жасур журналист сифатида кенг танилганди.



Уни 24 октябрь куни кечқурун, шаҳарнинг асосий кўчаларидан бири - Масалиев шох кўчасида ўлдирдилар. Номаълум кимса унга қарата пистолетдан уч марта ўқ узди.



Икки ҳафта олдин мен уни Бишкекда учратдим. У завқлана-завқлана, икки ойлик қизалоғини парвариш қилаётган рафиқасига ёрдам бера туриб, тунларини бедор ўтказгани ҳақидаги таасуротлари билан ўртоқлашганди.



Алишер Қирғизистон жанубида содир бўлаётган воқеалар ҳақида 2005 йилда IWPR учун бир нечта жуда яхши мақолалар ёзиб берганди. Сўнгги пайтда эса у IWPR Марказий Осий янгиликлар маълумотномаси лойиҳаси доирасида ўтказилган семинарнинг иштирокчиси ва маслаҳатчиси бўлган.



У IWPR ва унинг Марказий Осиё ходимлари жамоасининг дўсти эди. Улар ҳам ўз навбатида унга кучли ва жасур журналистнинг намунаси сифатида қараганлар.



Алишер узоқ вақт давомида “Америка овози” радиоси ўзбек хизмати ва Озод Европа – Озодлик Радиосининг мухбири, турли вақтларда Ўшдаги иккита газетанинг бош муҳаррири ва “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг ҳудудий муҳаррири бўлиб ишлаган.



Яқинда у “Сиёсат” газетасини таъсис этиб, ўзбек тилида чиқаришни бошлади ва унинг бош муҳаррири бўлди. “Сиёсат” тез кунлар ичида нафақат Фарғона водийсининг Қирғизистон қисмида, балки қўшни Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида ҳам оммавийлашди. Ўзбекистоннинг турли фуқаролари - тижоратчи ва фермерлар “Сиёсат”нинг янги сонини олиб кетиш учун чегарани кесиб ўтишларини Алишер ҳикоя қилиб берганди.



Алишер олиб борган газетанинг янгиликлар блогидаги (http://siyosat.uzbek.kg) сўнгги ёзув «Бай, бай, бай» эди. Бу ёзув Ўзбекистон газеталарининг бирида Андижондаги пахта ҳосилини шарафлаган шеър тўғрисидаги бўлиб, ҳозирда ёвуз бир хабарнинг дебочасига ўхшаб кўринмоқда.



Алишер ёш, куч-қувватга тўла йигит бўлиб, унинг ҳаёти қўққисдан узилди. Миллати ўзбек бўлган ҳолда, у нафақат Қирғизистоннинг ватанпарвар фуқароси, балки бутун Марказий Осиёнинг, шу жумладан Ўзбекистон тўғрисидаги ўз репортажларида ҳам, чинакам ватанпарвари бўлган.



У журналистиканинг юқори стандартларига катта аҳамият бериб, минтақанинг ўртаҳол аҳолисига ахборот етказишни ўзининг миссияси, деб биларди.



Эҳтимол шу сабабдан ҳам Марказий Осиёнинг Интернет фойдаланувчилари сўнгги ойлар давомида мисли кўрилмаган иғвогарлик кампаниясининг гувоҳи бўлдилар. Бир қатор мақолаларда Алишерни Ўзбекистоннинг душмани сифатида тасвирладилар ва Қирғизистон расмийларини унга нисбатан чора кўришга чақирдилар. Бу мақолаларнинг баъзилари аноним бўлиб, турли тахаллуслардан фойдаланганлар.



“Соиповнинг ҳаракатлари Ўзбекистонда конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган”, - дейилганди мақолалардан бирида.



Бошқа мақолада Соиповнинг исломий экстремистлар билан алоқаси борлиги таъкидланиб, “унинг келажаги учун хавотир”лар тўғрисидаги сирли ишоралар ифода этилганди.



Шу ойнинг бошида Алишер бизга Ўзбекистондаги Фарғона водийси вилоят телевидениеларидан бири кўрсатув тайёрлаб, унинг “аксилўзбекча” позициясини қоралаганларини айтиб берганди.



Бу даҳшатли қотиллик ортида ким туришидан қаттъий назар, у муҳим бир ҳадни кесиб ўтди – Қирғизистонда илк бора журналист шундай шавқатсизлик билан ўлдирилди.



Энди қирғизистонлик расмийларнинг мажбурияти – қотилликнинг текшируви бориши устидан зарурий назорат ўрнатиш ва жиноятчиларни топиб, уларни адолатли жазога тортиш.



Қумар Бекбўлўтов, IWPR Марказий Осиё бўйича дастурий директори.

Support our journalists