Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон бозорини ўзлаштирмоқдалар

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон бозорини ўзлаштирмоқдалар

Wednesday, 21 October, 2009
.



“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси 10 сентябрь куни Пекинда нефть ва газ разведкаси ва ишлаб чиқариш соҳасида ихтисослашган CNODC Хитой миллий корпорацияси билан ўзаро ҳамфикрлик меморандумини имзолади.



Томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Устюрт платосида жойлашган йигирма учта газ захираларига эга бўлган конларни UzChina National Petroleum Corporation Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига беришга келишиб олдилар.



2005 йилда тузилган ушбу қўшма корхона Ўзбекистон нефть ва газ лойиҳаларига 600 миллион доллар инвестиция қилишни режалаган.



China National Petroleum Corporation (CNPC) корпорацияси 2006 йилдаёқ мамлакатнинг турли вилоятларида бешта нефть-газ блокларида разведка ишларини олиб бориш учун “Ўзбекнефтегаз” компаниясининг лицензиясини сотиб олган эди.



“Айниқса, Хитой иқтисодий ўсишининг суратларини эътиборга олинадиган бўлса, углеводород хом ашёси энг муҳим ресурсларидан бири саналади, - дейди тошкентлик эксперт Равшан Назаров. – 21 асрда углеводород ресурслари керак, нархи ҳар қанча қиммат бўлса ҳам”.



Экспертнинг тушунтиришича, молиявий инқирозга қарамай, Хитой иқтисодиёти ўсиш кузатилмоқда; расмий маълумотларга қараганда, ялпи ички маҳсулот ўсиши 2009 йилнинг биринчи ярмида 7 фоиздан ошиган. Хитой иқтисодиётининг ривожланиши мамлакатда етарли бўлмаган энергетик ресурсларга бевосита қарам бўлиб қолган.



“Ўзбекистон ўзининг фойдали қазилмаларга бой конлари билан Хитой учун яхшигина хом ашё базаси бўлиб қолиши мумкин”, - дея қўшиб қолди Назаров.



Ўзбекистонда ҳар йили 60 миллиард куб метрдан зиёд табиий газ ва саккиз миллион тоннага яқин нефть қазиб чиқарилади. Ўзбекистон Хитойга яқин ерда жойлашган, давлатлараро транспорт коридорлари икки давлатни ҳеч қандай муаммоларсиз боғлаши мумкин.



Мисол учун, айни пайтда қурилаётган Туркманистон-Хитой газ қувури Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтади. Бундан ташқари, Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли ётқизилади ва бу иқтисодий алоқаларнинг кучайишига имконият яратади.



Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, ўзининг ёпиқлиги, молиявий ва банк тизимининг кучсизлиги ҳамда либерал шароитларнинг йўлиги важидан заифлашган Ўзбекистон иқтисодиёти катта сармоялар ётқизилишига муҳтож. Чет эл компанияларининг фойдали қазилмалар ишлаб чиқаришга айни пайтда қизиқиши бор экан, расмийлар бу соҳада кўпроқ прагматик бўлишлари ҳамда ушбу қизиқишни рағбатлантиришлари лозим.



Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти, сиёсат фанлари номзоди Фарҳод Толиповга кўра, бугунги кунга келиб Хитой учун ўзи ишлаб чиқараётган арзон маҳсулотларини сотишига “энг қулай” имкониятлар юзага келмоқда.



Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигининг собиқ мутасаддиси ҳам Хитой билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай омиллар мавжудлиги тўғрисидаги фикрларини билдирди.



Мисол учун, қўшни Ашхобод ва Кремль ўртасида газ жанжалидан сўнг Марказий Осиё углеводородларининг асосий ҳаридорига ишончсизлик кучайди. (Ўқинг: “Ашхобод ва Москва ўртасидаги газ муносабатларида очиқлик етишмаяпти” («В газовых отношениях Ашгабата и Москвы не хватает открытости») RCA No. 528, 25-Jan-08.)



“Россиянинг “Газпром” ширкати учун йирик газ етказиб берувчиси саналан Ўзбекистон ҳам энди россияликлар билан келишувларнинг барқарорлигига шубҳа билан қараяпти, - дея қайд этади собиқ мутасадди. – Бугун Хитой учун мамлакатимизда ўз позицияларини мустаҳкамлаб олишига ноёб имконият юзага келган”.



Аммо собиқ мутасаддига кўра, бу ерда кўп нарса Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Пекин билан ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги истак-хоҳишига боғлиқ. Бундай яқинлашувга Каримов доим шубҳа билан қараб келган. Чунки у ҳар қандай иқтисодий ҳамкорлик вақт ўтиши билан сиёсий экспансияга айланиб қолиши мумкинлигини яхши тушунади.



2009 йил 1 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумати ва Хитойнинг бошқа, Uranium Resources Co Ltd компанияси мамлакатнинг ғарбида, Навоий шаҳарга яқин бўлган жойдаги истиқболли майдон бўлган Бўзтоғ конларини разведкасини ўтказиш учун яна битта янги қўшма корхона туздилар.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)

Uzbekistan
Support our journalists