Хитой Ўзбекистон энергосекторидаги ролини кучайтирмокда

Хитой Ўзбекистон энергосекторидаги ролини кучайтирмокда

Thursday, 1 February, 2007
-газ конларини қазиш ҳуқуқига эга бўлди. NBCA таҳлилчиларининг тахминларига кўра, бу консорциум иштирокчилари ичида дунё энергоресурслари учун кураш стратегиясидан бораётган Хитой давлати хусусан ўз фаоллигини намойиш қилади.



30 январда “Орол” лойиҳаси тўғрисидаги келишим кучга кирди. Бу келишимга кўра консорциумнинг халқаро иштирокчиларидан иборат бешта давлат Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қирғоқларида геологик қидирув ишларини бошлашлари мумкин.



Консорциумдаги Жанубий Корея, Малайзия ва Россия компаниялари билан бўлган 35 йилга мўлжалланган фаолиятда Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтгаз” давлат компанияси ҳамда Хитойнинг China National Petroleum Corporation (CNPC) корпорацияси бир хил улушга эгалар.



CNPCнинг вакили Майк Жангнинг NBCAга хабар беришича, CNPCнинг тадқиқот ишлари керакли савдо кўламидаги нефт ва газ запасларинг потенциалини аниқлашга ёрдам беради.



Бошқа кузатувчилар бу масалада Ўзбекистоннинг энергетикага оид лойиҳаларида Хитой сармояларининг тобора кенгроқ қатнашаётганига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Хусусан, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги бешта нефт-газ блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш учун декабр ойида CNPCнинг “Ўзбекнефтгаз”дан лицензия олгани таъкидланмоқда.



2007 йилда нефт-газ конларини қидириш ишларини олиб бориш учун Хитой сармоясининг умумий миқдори тахминан 26 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Яқин беш йил ичида бу миқдор 208 миллион АҚШ долларига етиши керак.



Хитойни ўрганаётган кореялик таҳлилчилардан бирининг фикрича, Ўзбекистонда сони ортиб бораётган хорижлик инвесторлар ичида Хитой агрессив мавқени эгалаб турибди.



Унинг айтишича: “Хитой ўзи учун стратегик жиҳатдан зарур бўлган барча энергияга эга бўлиш учун имкони борича кенг кўламдаги экспансия сиёсатини олиб бормоқда. Яқин кунларда Хитой бош вазири Вэн Цзябао бутун дунё миқёсида, хусусан, энергетик ресурсларни “агрессив” равишда сармоялаш учун барча воситаларни қўллаш ҳақида чиқиш қилди”.



Сиёсий консультант Даврон Шариповнинг NBCAга телефон орқали айтишича, Хитой ҳукумати Марказий Осиё ҳудудида сиёсий етакчиликни қўлга киритиш учун қатъий равишда иқтисодий воситаларни қўлламоқчи.



“Бундай сиёсат учун Хитой-Туркманистон ўртасидаги Хитойга кетувчи газ қувурларини қуриш тўғрисидаги давлатлараро келишим асосий калит вазифасини ўтайди. Бу газ қувурлари Хитойга Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон орқали олиб ўтилади”, − дейди у.



“Хитойнинг Ўзбекистон гази ва энергоресурсларини эгаллашга бўлган интилиши ортида ушбу газ қувурлари учун қўшимча газ манбаларини излаш мақсади ҳам ётади”, − деб таъкидлайди Шарипов



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists