Каспий бўйи мамлакатлари Каспийни тақсимлаш борасида музокара олиб бормоқдалар

Каспий бўйи мамлакатлари Каспийни тақсимлаш борасида музокара олиб бормоқдалар

Wednesday, 24 December, 2008
23 декабрь куни Қозоғистон пойтахти Астанада Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни ишлаб чиқариш бўйича махсус ишчи гуруҳининг 24-чи мажлиси бошланди.

Учрашувда бешта Каспий бўйи мамлакатлари: Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг муовинлари иштирок этмоқдалар.



Каспий денгизи тубини тақсимлаш борасида мунозаралар бошланганига 10 йилдан ошиб қолганига қарамай, Каспий бўйи давлатлари сув ҳавзаси ҳудудидаги экологик муаммоларига нисбатан ҳамда денгиз қаъридаги маъданлардан фойдаланишнинг суверен ҳуқуқлари борасида ягона позицияга эришдилар, холос.



Каспий денгизи секторларининг делимитация масаласи ҳал қилинмаган ҳолатда қолмоқда.



Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон соҳилдан ўрта чизиғи бўйлаб тақсимлашни таклиф этишмоқда. Бу ҳолда улар кўпроқ нефть захираларига эгалик қиладилар. Эрон денгиз тубининг тенг улушда тақсимлаши адолатли бўлади деб ҳисобламоқда. Туркманистон эса Каспий денгизини соҳил бўйидаги нефть қудуқларини ҳисобга олган ҳолда тақсимлашни таклиф этмоқда.



Каспий бўйидаги бешта мамлакатнинг бундай позициялари энергетик лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан, Туркманистон соҳилидан Озарбайжонга қараб кетадиган денгиз тубига ётқизиш орқали Транскаспий газ қувури қурилишининг лойиҳасини амалга ошириб бўлмаяпти. Транскаспий газ қувурини “Набукко” газ қувури билан бирлаштириш режалаштирилган. Бу лойиҳа амалга ошадиган бўлса, табиий газни Россия ҳудудини четлаб ўтиб Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европа мамлакатларига етказиб беришга имконият туғилади.



NBCA экспертларининг қайд этишларича, Туркманистон ва Озарбайжон позицияларининг юмшаши кутилмоқда, негаки, уларнинг орасидаги муносабатлар илиқлаша бошлади. Аммо бу ҳам Каспий муаммосининг ҳал бўлишига олиб келмайди, негаки, расмий Эроннинг позицияси ўзгармас бўлиб турибди ва унинг ҳеч қанақасига ён босиш эҳтимоли йўқ.



Ашхободдаги иқтсодий таҳлилчининг таъкидлашича, учрашув давомида Каспий бўйи мамлакатлар делегациялари қўшимча битимлар пакетини келишиб оладилар. Бу сув ҳавзаси ҳудудида хавфсизликни таъминлаш ва Каспий акваторийси ҳудудида чет эл ҳарбийларининг бўлмаслиги масаласи бўлиши мумкин.

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists