Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан ўз муносабатини қайта кўриб чиқиши мумкин

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан ўз муносабатини қайта кўриб чиқиши мумкин

Friday, 6 April, 2007
, 2005 йилги Андижон воқеаларига нисбатан томонлар фикрининг қарама-қаршилигига қарамай Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласига доир ўзаро тил топишишлари мумкин. Бироқ бу Европа Иттифоқининг ён бериши эвазига амалга ошиши мумкин.



Uznews.net ахборот агентлигининг хабар қилишича, 2-5 апрел кунлари Европа Иттифоқининг бир гуруҳ экспертлари 2005 йилги Андижон воқеаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонда бўлдилар.



Бу ташриф натижалари ҳали эълон қилинганича йўқ. Бироқ бу ва ўтган йилнинг декабр ойида Европа Иттифоқининг эксперт гуруҳлари қилган ташриф натижалари Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонга қўйилган санкцияларга нисбатан Брюсселнинг нуқтаи-назарини ўзгартириши мумкин.



2005 йилнинг 13 майида юзлаб қурбонларга сабаб бўлган ҳукумат аскарларининг намойишчиларни ўққа тутишининг турлича талқин қилиниши Ғарб ва ўзбек ҳукумати ўртасидаги кескин келишмовчиликнинг бош нуқтаси бўлиб турибди. Расмий Тошкент қурбонлар исломий жангарилар дея ҳисоблайди. Ғарб эса уларни милиция томонидан ҳибсга олинган маҳаллий тадбиркорларни ҳимоя қилиб, тинчлик намойишига чиққан аҳоли вакиллари қатори кўради.



Бу қарама-қарши нуқтаи-назарлар 28 мартда Астанада бўлиб ўтган ҳудуддаги беш давлатнинг ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқи делегациялари ўртасидаги учрашувда ҳам ўз аксини топган. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ҳудуди бўйича янги стратегияси таҳлилига бағишланган учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ички ишларига аралашишининг кераги йўқ. Шунингдек, бу икки тарафлама муносабатларда вазият “ўқитувчи-ўқувчи” тарзида бўлмаслиги керак, – дея маълум қилди.



Шунга қарамай, Европа Иттифоқининг ташқи-сиёсий муносабатлар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Вальднернинг кейинроқ маълум қилишича, ўзбек ҳукумати раҳбарияти вазиятни қайта фикрлаб кўриб, “англаб етмоқда” ва мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласида Европа Иттифоқининг хавотирда эканлигини тушунишга ҳаракат қилмоқда.



NBCA шарҳловчиларининг фикрига кўра, агар Европа Иттифоқи ҳам бунга жавобан Ўзбекистонга бўлган ўз сиёсатини “қайта ўйлаб кўрса”, у ҳолда бу жараённинг барча иштирокчиларига нотўғри акс таъсир қилиши мумкин.



“Шошма-шошарлик билан ривожланиш ҳақида чиқарилган хулосалардан адолат ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳақиқий ислоҳотларга муҳтож бўлган ўзбек халқи ҳеч ҳам манфаатдор эмас. Европа Иттифоқининг қуруқ ваъдаларни қабул қилиши ва охири йўқ музокараларни ўтказиши ёки душманларча бўлган муносабатни ривожланиш дейиши бу масъулиятсизликдир”, – дейди инсон ҳуқуқлари бўйича консультант Акейша Шилдc.



Ўзбекистонда бир неча йил дипломат сифатида фаолият юритган Қирғизистондаги “Сиёсат, дин, хавфсизлик” фондининг президенти Ўрўзбек Мўлдалиевнинг сўзларига кўра, сўнгги воқеалардан кўринадики, Европа Иттифоқи Тошкентга нисбатан ўз тактикасини ўзгартирганга ўхшайди. Европа Иттифоқи кескин қарши турмасликка қарор қилган ва ички сиёсий вазиятни ҳамкорлик йўли билан ўзгартирмоқчи. Бу ҳол Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясида кўзга ташланмоқа.



“Европа Иттифоқи шундай йўл билан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни ўзгартириш осонроқ бўлади, деб ўйлайди”, – дейди Мўлдалиев.



Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи билан инсон ҳуқуқлари масаласида келишмовчиликка эга бўлган бошқа бир давлатининг пойтахти Ашхободдаги NBCAнинг шарҳловчисига кўра, Европа Иттифоқида Ўзбекистон ва Туркманистонга нисбатан “инсон ҳуқуқлари муаммоси ва демократия масаласида танқидларни камайтиришга мойиллик қилаётгани” сезилмоқда.



Бу Европа Иттифоқи давлатларининг энергетикага бой альтернатив манбаларни излашга интилишлари билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам прагматизмнинг қўли баланд келади», – дейди шарҳловчи.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists