Европа Иттифоқи ўзбек журналистларига машғулотлар ўтказмоқда

Европа Иттифоқи ўзбек журналистларига машғулотлар ўтказмоқда

Friday, 9 March, 2007
. Зеро, бундан журналистлар ўзларининг билим ва малакаларини юксалтирадилар.



Ўтган ҳафта AFPнинг хабар қилишича, Тошкентдаги Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази 600 журналист ва журналистика факультетларининг 300 нафар талабаси ҳамда 150 нафар матбуот котибларини ўқитиш бўйича уч йиллик лойиҳани бошлаш арафасида. Шунингдек, Бухоро ва Урганч шаҳарларида ёш журналистлар мактабини очиш ҳам режалаштирилмоқда.



Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан лойиҳага ҳаммуаллиф бўлган Конрад Аденауэр Жамғармасининг воситачилигида бир миллион евро миқдорида молиялаштирилган.



Шу йилнинг 21 февралида Конрад Аденауэр Жамғармасининг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ бўйича ҳудудий вакили Грегор Рисселнинг маълум қилишича, бу лойиҳадан асл мақсад журналистларнинг касбий савиясини ошириш ҳамда сиёсатчилар, матбуот ва давлат тизимлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.



NBCAга Конрад Аденауэр Жамғармасининг хабар қилишича, Европа Иттифоқидагиларнинг бу лойиҳа ўз ижобий натижаларини беришига ишончи комил, гарчи Ўзбекистондаги ОАВларининг эркинлиги ачинарли ҳолда бўлса ҳам.



“Репортёр” журналистлар клубининг раҳбари, бухоролик журналист Обид Шабановнинг фикрича, бу лойиҳа ижобий натижаларни беради.



“Мен ҳам ўз вақтида журналистларни қайта тайёрловчи Халқаро марказнинг тренингларида қатнашишга мушарраф бўлганман. Мен аминманки, бу марказ лойиҳада кўзланган мақсадларни амалга ошира олиш салоҳиятига эга”, − дейди Шабанов.



Бироқ сиёсий шарҳловчи Анвар Мўминовнинг сўзларига кўра, давлат тасарруфидаги оммавий ахборот воситаларининг журналистлари учун бу ўқув машғулотларида эгалланган малакаларни амалда қўллаш қийин кечади.



“Асосий гап журналистлар ёки матбуот хизмати ходимларида эмас, балки ҳамма гап улар кимнинг номидан гапиришларида”, − дейди Мўминов.



“Туронзамин” интернет-нашрининг мухбири Нидои Мазлумнинг фикрича, Ўзбекистондаги медиа лойиҳаларга маҳкама ва идораларнинг журналистларга ахборот беришдаги эски анъаналарини ўзгартириш анча мураккаб кечади.



“Ахборотнинг муҳимлик даражасини журналист ҳал қилмайди, балки буни давлат тизимлари ҳал қиладилар: бу ахборотни кенг жамоатчиликка эълон қилса бўладими, йўқми? Ва ҳар қандай лойиҳа бўлмасин, бу ўрнатилган тартиб-қоидаларни ўзгартира олмайди”, − дейди у.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади.)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists