Эрон ва Туркманистон президентлари Бишкекка ШҲТ саммитига келадилар

Эрон ва Туркманистон президентлари Бишкекка ШҲТ саммитига келадилар

Monday, 30 July, 2007
(ШҲТ) 16-август куни Бишкекда бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этадилар, дея хабар беради икки ўлканинг Ташқи ишлар вазирликлари.



Туркманистон президенти фахрий меҳмон қатори таклиф қилинди.



Эрон эса Ҳиндистон, Покистон ва Мўғулистон билан бир қаторда ШҲТда кузатувчи мақомида.



Баъзи кузатувчиларга кўра, Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши эҳтимоли ушбу ташкилотнинг ишини чигаллаштириши мумкин, чунки Эроннинг ядро дастури ва унга қарши киритилган санкциялар атрофидаги аҳвол ҳануз мушкуллигича қолмоқда.



Шанхай бешлиги, деб ном олган ушбу ташкилот Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан 1996-йилнинг апрел ойида ташкил топган эди. Ўзбекистон мазкур ташкилот таркибига 2001-йил кирган ва шундан сўнг ташкилот Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти номини олган эди.





Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists