Буғдой фермерларга қимматга тушаяпти

Буғдой фермерларга қимматга тушаяпти

Monday, 13 August, 2007
, маҳаллий кузатувчилар ҳосилнинг кўп қисмининг нави пастлиги, муҳтамал қўшиб ёзишлар ва давлатнинг юқори ҳосил олиш учун фермерларга қаттиқ босим ўтказаётганини таъкидлашиб, бу муваффақият юзасидан скептикларча мулоҳаза билдирмоқдалар.



Июль ойи ўртасида Ислом Каримов Ўзбекистон деҳқонларини бу йил 6 миллион 250 минг тоннага етган буғдойнинг юқори ҳосилдорлиги билан табриклади. Бу кўрсаткич аввалги йиллардаги барча кўрсаткичлар ҳамда 2007 йил учун белгиланган режадан ошиб кетган.



Расмий манбаларнинг хабар қилишича, агар 90-йиллар бошларида ҳар гектардан 12 центнердан ҳосил олинган бўлса ва охирги икки йилда эса бу рақам 43 центнердан ошмаган бўлса, бу йил ҳар гектар ердан 48 фоиздан буғдой йиғиб олишга эришилган.



Буғдой етиштиришнинг ошиши азалдан четдан буғдой харид қилиб юрган Ўзбекистоннинг дон мустақиллигига эришишига ёрдам бериши мумкин, аммо, кузатувчиларнинг қайд этишларича, юқори даражада ҳосил олингани тўғрисидаги хабарлар етиштирилаётган буғдой ҳажми юзасидан муълумотларнинг нақадар тўғрилиги ҳақида мулоҳаза қилиб кўришга ундайди.



Тошкентлик шарҳловчи Комрон Алиевнинг фикрича, Ўзбекистонда “сифати пастроқ бўлган” дон етиштириш ҳамда буғдой экиш учун қишлоқ хўжалик ерларидан катта экин майдонларини ажратиш начоғли ўзини оқлаши юзасидан ҳеч ким баҳс-мунозарага киришаётгани йўқ.



“Балки Ўзбекистонда буғдой ўрнига қанд лавлаги, ерёнғоқ ёки бошқа мева-сабзавотлар каби экинларни етиштириш яхшироқдир? Балки бу экинлар кўпроқ фойда келтирар?” – дея савол ташлайди Алиев.



NBCAнинг бошқа суҳбатдошлари қайд этишларича, рекорд рақамлар дон мустақиллигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган давлатнинг фермерларга қаттиқ босим ўтказиши ҳосиласи бўлди.



Фарғона водийсидаги йирик фермер хўжалиги раҳбарларидан бирига кўра, ҳосилдорлик кетидан қувган ҳукумат фермерлар учун тобора кескинроқ шартлар қўймоқда.



Бир килограмм буғдой учун давлат харид нархи бу йил 118 сўмни (10 АҚШ центидан сал кўпроқ) ташкил этган ва унинг бозор баҳоси 550 сўм (тақрибан 40 цент) бўлишига қарамасдан, фермерлар ҳосилни ўзлари учун фойдали бўлмаган нархда топширишга мажбурдирлар.



Шунингдек, бу йил кейинги йилда ҳосилдорлик паст бўлиши юзасидан чўчиш туфайли фермерларга буғдойи ўриб олинган далаларга бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экишни маън қилиб қўйдилар.



Фермерларни бу ишга мажбур қилиш учун маҳаллий расмийлар “далаларда назоратчилик билан шуғулланаётган” милиция ва прокуратурани жалб қилмоқдалар.



“Мустақил ишлашларига йўл берилмаётган кўпчилик фермерларнинг бунақа фаолият жонига теккан”, аммо улар ишлашдан бош тортсалар, у ҳолда фермерлар давлатдан ижарага олган ерларини қайтаришларига тўғри келади.



(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists