Ашхобод ва Остона газ баҳосига ўз ҳукмини ўтказмоқчи

Ашхобод ва Остона газ баҳосига ўз ҳукмини ўтказмоқчи

Friday, 21 September, 2007
. Бироқ Ўрта Осиё ёқилғи ташувчи омилларининг асосий харидори бўлган Россия учун баҳолар ўзгармай қолади, деб ҳисоблайди NBCA экспертлари.



12 сентябр куни Ашхободдаги расмий визит якунида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев туркман лидери Қурбонгул Бердимуҳаммедовага “ёқилғи ташувчи омиллар учун манфаатли нарх белгилаш”да кучларни бирлаштиришни, ёқилғи соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик учун эса икки мамлакат вазирлари миқёсида Координацион кенгаш ташкил қилишни таклиф этди.



Қозоғистон ва Туркманистон катта қисмини Россия давлат монополисти «Газпром» сотиб оладиган табиий газ қазиб олиш ишларини йил сайин ошириб бормоқчи.



NBCA (томонидан сўроқланган) саволига жавоб берган таҳлилчилар Қозоғистон ва Туркманистоннинг ташаббусида нарх сиёсатини баҳони ошириш тарафига мослаштиришни кузатяптилар.



Ҳозирги кунда Россия учун Қозоғистон газининг нархи ҳар бир минг кубметр учун 145 долларни, Туркманистон газининг нархи эса 100 долларни ташкил қилади. Ўз навбатида «Газпром» Европага табиий газнинг ҳар бир минг кубметрини 250 доллардан сотади.



Туркман газининг Россиядан бошқа яна бир бевосита харидори Эрондир.



“Ҳозир Россия “Газпром”и ва Эронгина ютқазиб қўйиши мумкин. Олдинда Хитой ва Европа турибди. Биринчидан, (Остона ва Ашхобод) иттифоқи ўзларининг рақиблари Россиянинг монополистик нарх сиёсатига анчагина кучли таъсир ўтказа оладилар. Иккинчидан, газ нархини белгилашда геосиёсат эмас, бозор омиллари эътиборга олинади”, деб ҳисоблайди NBCAнинг иқтисодий эксперти.



Бироқ Озарбайжон халқаро алоқалар университети «Гафгаз» кафедраси мудири Равшан Ибрагимовнинг ишончи комилки, ҳозирча Қозоғистон ва Туркманистон ўзларининг углеводородларини Россия орқали жўнатадилар, бу мамлакатларга нисбатан газнинг улгуржи баҳоси қайта кўриб чиқилмайди.



Сиёсатчи Максим Казначеев бир (ягона) нарх сиёсатини ишлаб чиқишдаги қозоқ-туркман ташаббусини газ картелини шакллантиришга қаратилган “Москва ўйини”, деб номлайди.



Россия томони 2002 йилдан бери ОПЕК каби газ картелини ташкил қилишни ўтказишга ҳаракат қилиб келяпти.



Бошқа бир сиёсатчи Олег Сидоров Казначеевнинг фикрига қўшилади. У ягона нарх сиёсатига яқинда Москва ҳам қўшилиши ва бу борада ишлар олиб борилаётган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас, деб тахмин қилади.



“Агар бу масалага Россия рози бўлмаганида биз аллақачон (Кремлнинг раддия билдирувчи) акс-садосини эшитган бўлар эдик”, - деб таъкидлайди Сидоров.



Модомики, табиий газга бой Қозоғистон ва Туркманистон ютиш ҳолатида турган ва импортчилар учун юқори нархни белгилаш ҳамда конни уларнинг қазиб олишларига қўйиб бермасликнинг ўзи билан ишлаётган манбалардан фойда олиш имконига эга бўлиб турган экан, бошқа шарҳловчилар аҳвол Россияга нисбатан ҳам ўзгариши мумкинлигини истисно қилмайдилар.



”Агар 5-10 йил олдин “Газпром” учун ўзининг Ўрта Осиёдаги шериклари билан бўлган музокараларида бош асос қувурлар бўлган бўлса, ҳозир ҳолат ўзгарган. Ёқилғи ташувчига талабнинг катталиги ва истеъмолчиларнинг уни сотиб олишга бўлган истаклари кучайиб турган ҳозирги пайтда Ўрта Осиё давлатлари нақд газни ва истеъмолчиларни “Газпром”га қарши бош асос сифатида қўллайдилар”, - деб қўшимча қилади шарҳловчилардан бири.



Июн ойида президент Бердимуҳаммедов ҳали амалга оширилмаган қувур лойиҳаси орқали Хитой, Эрон, Ҳиндистон ва Европага ёқилғи етказиб беришни диверсификация қилиш ҳақидаги режаларни эълон қилди.



(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists