Андижон бозорида қурилиш конструкцияларинг қулаши натижасида одамлар жабрланган

Андижон бозорида қурилиш конструкцияларинг қулаши натижасида одамлар жабрланган

Wednesday, 7 October, 2009
, мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Андижон шаҳридаги энг катта Жаҳон бозорида қуриб битирилмаган металл конструкцияларнинг қулаши натижасида камида бир неча ўнлаб одамлар жабрландилар.



Фожеавий ҳодисага гувоҳ бўлган одамлар жабрланган сотувчи ва ҳаридорлар орасида ҳалок бўлганлар борлигини истисно этмаяптилар.



6 сентябрь якшанба куни маҳаллий вақт билан тахминан кундузги соат учда ҳаридорлар ва шу ердаги тижоратчилар бозор томида вайрон бўлаётган металл тиргакларнинг қарсилаб бузилаётгани ва гумбурлаб қулаётгани овозини эшитиб қолдилар.



Қўққисдан, одамлар устига трубали арматура ва шифер бўлаклари ёғила бошлади.



“Ўша жойдан тахминан юз метр нарида савдо қилаётган эдим. Бирдан гўё бирса қарсиллагандек баланд овоздаги шовқин эшитилди, - дейди 40 ёшли аёл ҳаяжонланиб. У бозорнинг марказида DVD-дисклари билан савдо қилар экан. – Мен [том қулаган жойга] югурлаб бордим ва вайрон бўлган шифер ва арматураларининг остида кўпгина одамларнинг қолиб кетганини кўрдим”.



Фожеа содир бўлган жойда бўлиб ўтган ҳодисани кўрган манбанинг айтишига қараганда, “Бир нечта “Тез ёрдам” машиналари ўлганларни ва яраланган одамларни олиб кетган”.



Тижоратчилар ва ҳаридорларга кўра, авария содир бўлган жойга полициячилар етиб келганларидан кейин бозорни ёпиб қўйдилар ва аскарлар наряди билан қуршаб олдилар. Улар одамларга бўлган воқеа ҳақида бировга гапирмасликни тавсия этдилар.



“Полициячилар ахборотни ошкор этмаслигимиз лозимлиги ҳақида бизни огоҳлантирдилар”, - дея қўшиб қўйди манба.



Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва бозор менежери бўлиб ўтган ҳодиса борасида расмий шарҳ беришдан бош тортдилар.



Жаҳон бозори Ўзбекистондаги энг йирик бозорлардан бири саналади, у ерда беш мингдан зиёд савдо ўринлари бор. Бу бозордан озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж моллари, кийим-кечак ва оёқ кийимлари сотиб олиш мумкин.



Дам олиш кунлари бозорга асосан Андижон вилоятининг аҳолиси бўлган бир неча минглаб ҳаридорлар келиб-кетадилар.



Бозор маъмурияти савдо ўринларини қор ва ёмғирдан пана қилиш учун 2007 йилдаёқ реконструкцияни бошлаб юборган эдилар. Таъмирлаш ишлари совуқ тушмай туриб битиши ва бунгача шифердан том ёпилиши керак эди.



Айни пайтга келиб бозорнинг каттароқ қисмида шифер қопланган металл конструкциялари ўрнатилди.



Бозорда савдо қилаётган сотувчиларга кўра, ҳар бир жойнинг реконструкцияси учун улар 100-135 доллардан пул тўлашлари керак бўлган ва кўпчилик бу пулларни тўлаб бўлган ҳам эдилар.



Тижоратчилар конструкциялар қурилишда тежамкорлик мақсадида сифатсиз материаллар ишлатилган, бу эса ўз навбатида аварияга олиб келган, дея гумон қилмоқдалар.



“Улар [бозор қурувчилари] арзон материаллардан ва сифати паст маҳсулотлардан фойдаланганлар ва оқибатда ҳаммаси вайрон бўлди, - дейди комил ишонч билан 50 ёшли бозордаги сотувчи. – Қурилишга сарф-харажат кўп бўлгани йўқ, аммо биздан [реконструкцияа кетадиган сарфни қоплаш учун] ошиғи билан, қиммат нархда пул йиғиштириб оладилар”.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists