Аксилалкогол ҳаракатлар батартиб бўлиши лозим

Аксилалкогол ҳаракатлар батартиб бўлиши лозим

Friday, 25 May, 2007
, шунингдек алкогол маҳсулотларини рухсатсиз ишлаб чиқаришга қарши жазони кучайтириш таъсирсиз чора бўлиб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса бу ҳаракатлар систематик дастур асосида амалга оширилиши лозим ва бу дастур спиртли ичимликларни импорт қилишни, ишлаб чиқаришни, сотишни ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини назорат қилиши лозим.



Махсус бўлмаган дўконларда, мактабларнинг, касалхоналарнинг, метро бекатларининг атрофларида ва аксар оммавий ошхоналарда спиртли ичимликларни сотишни таъқиқлайдиган қарор қарийб бир ой аввал кучга кирди.



Айнан шу қарорга биноан этил спиртини, алкогол ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний равишда тайёрлашга ва сотишга қарши жазо чоралари ҳам кучайтирилди: жарима миқдори 100 то 200-300 энг кам иш ҳақи миқдоригача кўтарилди, озодликдан маҳрум қилиш муддати эса уч йилдан етти-ўн йилгача кўтарилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ойига таҳминан 10 АҚШ долларини ташкил этади.



Бу қарор ҳозиргача оммавий ахборот воситаларида расман чоп этилмади.



Таҳлилчиларнинг айтишларича, спиртли маҳсулотлар савдосига қўйилган талабларнинг кучайтирилиши ўта тезлик билан амалга оширилган, лекин айни пайтда ишлаб чиқариш жараёнини, импорт қилишни назорат қилиш тизими кўзда тутилмади ва тегишли ахборот аҳоли орасида тарқатилмади.



«Агар қаттиққўл усуллар ҳақида фикр юритсак, шуни айтиш мумкинки улардан ҳеч қаерда ва ҳеч қачон наф бўлмаган, - дейди NBCA шарҳловчиси Сергей Ежков. – [Бу масалага] ҳар томонлама, яъни олиб киришдан бошлаб, то савдо расталарига етиб боргунича, ёндашиш зарур. Ҳукуматнинг эса бундай дастури ҳозирча йўқ».



Ежковга кўра, қарийб барча оммавий ошхоналарда спиртли ичимликлар савдосининг таъқиқланиши нотўғри. Чунки бундай қаттиқ чоралар қалбаки ва ноқонуний ароқ савдосини кучайтиради.



«Ҳукумат ҳозирда спиртли ичимликлар савдоси таъқиқланган дўконлар, кафелар ва ошхоналар рўйхатини бошқатдан кўриб чиқиши керак. Яширинча номаълум бир суюқлик сотганларидан кўра, қонунан савдо қилганлари яхшироқ», - дея қўшимча қилади Ежков.



NBCAнинг Бош прокуратура қошидаги солиқ ва валюта билан боғлиқ жиноятлари билан курашиш бўлимидаги манбасидан олинган ахборотга кўра, 2006-йилда 7 500 этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний айирбошлаш жинояти аниқланган ва жами 2 миллиард сўмлик (1 600 000 АҚШ долларидан зиёд) мулк давлат фойдасига мусодара қилинган.



Ўзбекистон фанлар академияси аъзоси ва исломшунос олим Комил Тўйчиевга кўра, спиртли ичимликлар билан муомалани чеклаш аксар аҳолиси мусулмон бўлган давлатда амалга оширилаётган бўлсада, халқ орасида тегишли ахборот-тарғибот кампанияси давлат миқёсида олиб борилмас экан, бу ҳаракатлар самарасиз бўлиши мумкин.



Шарқшунослик институтининг тадқиқотчиси Абдумўмин Кимсановнинг айтишича, Ўзбекистонда алкогол ичимликлар савдосига зудлик билан тўлалигича барҳам бериш керак, чунки «аҳолисининг 88% мусулмон бўлган давлатда спирли ичимликларни ишлаб чиқаришни ва савдосини давлат сиёсати даражасига кўтариш Ислом ва мусулмонлар устидан кулишдан ўзга нарса эмас».



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists