Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячиси Акромхўжа Муҳиддинов ўлдирилди

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячиси Акромхўжа Муҳиддинов ўлдирилди

Akromhoja Muhitdinov. (Photo: Human Rights Alliance of Uzbekistan)
Akromhoja Muhitdinov. (Photo: Human Rights Alliance of Uzbekistan)

25 июл куни Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Тинчлик маҳалласида пичоқланган 59 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Акромхўжа Муҳиддинов оламдан ўтди.

Ҳуқуқ фаоли хотинининг сўзларига кўра, кечқурун соат 20.30 да уни шу ерлик одамлардан уч киши кўчага чақирган, у ўша одамлар билан маҳалла марказидаги дўконгача борган, кейин улар ҳуқуқ ҳимоячисини калтаклаб, ҳақоратлай бошлаганлар.

Кутилмаганда муштлашаётганларни ўраб турган тўда ичидан кимдир ҳуқуқ фаолига бир неча маротаба пичоқ урган. Акромхўжа тез ёрдам машинаси келгунича дўкон ёнида ярасидан қон оқиб ётган ва касалхонага кетаётган пайтда жон берган.

Янгийўл туман прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноий иш очган, бу мақола ёзилаётган пайтда гувоҳлар сўроқ қилинаётганди.

Муҳиддиновнинг ҳамкасблари ҳуқуқ фаоли ўлимига унинг кўпчиликка ёқмаган ҳаддан зиёд актив фаолияти сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Ўлимидан бир неча кун аввал Муҳиддинов унинг ёрдамида янгийўллик фермерлар иши муваффақиятли якунланиб, улардан ноқонуний равишда тортиб олинган ерлар яна фермерларга қайтарилгани ҳақида гапириб юрган.

“Биз инсон ҳуқуқлари ва адолат учун толмас курашчи расмийлар ва бошқа нопок кимсаларга хира пашша каби ёқмаган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаймиз, - дейди Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг лидери Елена Урлаева. – Аниқки, Акромхўжанинг муштлашувга жалб қилиниши ва ўлдирилиши қасдан амалга оширилган”.

Муҳиддинов ҳуқуқ ҳимоячилиги ҳаракатига 2006 йилда қўшилганди. Сўнгги йиллар мобайнида у пахта далаларида болалар эксплуатациясини фаол мониторинг қилувчилардан бўлган, бу иши учун у бир неча бор ёлланган безорилар ҳужумига учраган, фермерлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган, альянснинг ҳуқуқ муҳофазасига оид пикетларида иштирок этган.

Сўнгги икки ой мобайнида безорилар томонидан бу каби провокациялар қаршилик Гулшан Қораева, қўқонлик Раҳбархон Одилова, тошкентлик Абдулло Тожибой ўғлига нисбатан амалга оширилган.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томониданн молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.


 

Human rights
Frontline Updates
Support local journalists