Ўзбекистон: хусусий таксиларнинг йўқ қилиниши юзлаб ҳайдовчиларни ишсиз қолдиради

Ўзбекистон: хусусий таксиларнинг йўқ қилиниши юзлаб ҳайдовчиларни ишсиз қолдиради

Prosecution witness Thomas Parsons, currently director of forensic sciences at the International Commission on Missing Persons, ICMP. (Photo: ICTY)
Prosecution witness Thomas Parsons, currently director of forensic sciences at the International Commission on Missing Persons, ICMP. (Photo: ICTY)
Wednesday, 28 March, 2012

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшайдиган такси ҳайдовчиларидан расмийлар уларни хусусий киракашлик қилишдан воз кечишга ва кўпчиликнинг чўнтаги кўтармайдиган лицензиялар сотиб олишга мажбурлаётгани борасида шикоятлар келаётгани ҳақида маълум қилмоқдалар.    

Ҳуқуқ фаоллари киракашлик билан пул топадиган ўн минглаб такси ҳайдовчилари ишсиз колиши юзасидан хавотир билдирмоқдалар. 

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, эҳтирослар март ойи ўрталарида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари киракашлик билан шуғулланаётган ҳайдовчиларни овлаб, баъзиларининг автомобилларини мусодара қила бошлагач жунбушга кела бошлади.

Ўзбекистоннинг Сирдарё шаҳридан бўлган такси ҳайдовчиси йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари одамлар гавжум бўлган кўчаларда оддий йўловчи сифатида машина тўхтатаётгани, сўнг хусусий таксига ўтириб, ҳайдовчиларни қўрқитаётганлари ҳақида гапириб берди.     

“Машинамга ёш йигит келиб ўтириб, бозоргача элтиб қўйишни сўради, шу пайт телефонида кимгадир қўнғироқ қилди, биз бозорга етиб келганимизда эса мени [милиционерлар] ўраб олдилар ва қонунни бузаётганимни айтдилар, - дея шикоят қилади такси ҳайдовчиси. – Бу қонун бизни хотиржамликдан маҳрум қилди”.    

Такси ҳайдовчиларининг норозилигига 2012 йилнинг январ ойидан эътиборан кучга кирган Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори сабаб бўлаяпти. Мазкур қарорга кўра, лицензия олган ва ўз транспорт воситаларини қонун бўйича зарур асбоблар, хусусан, йўл аптечкаси ва шахмат тахтаси кўринишидаги таниқ белгиси билан жиҳозлаган енгил автомобил эгаларигина киракашлик қила оладилар.

Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, лицензияга эга бўлмай туриб автотранспортда йўловчи ташиш бўйича талабларга риоя этмаганлик учун келгусида автомобилни мусодара қилиш шарти билан энг кам иш ҳақининг йигирма баробаридан юз баробаригача жарима солинади. Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ойига 62920 сўмни (тақрибан 22 АҚШ долларини) ташкил қилади.     

Шу пайтгача кўплаб ўзбек ҳайдовчилари киракашлик билан нолегал ҳолда шуғулланиб келганлар, чунки ҳамманинг ҳам лицензия сотиб олишга қурби етмасди. 

Маҳаллий қонунчиликка кўра, олти ой давомида хусусий киракашлик билан шуғулланишга рухсат берувчи лизенция қиймати тахминан 500 АҚШ долларини ташкил қилади. Таксини таниқ белгиларини сотиб олиш, машинани махсус бўёққа бўяш ва стандартларга мувофиқлик бўйича техника кўригидан ўтказиш учун ҳам тақрибан шунча пул сарфлаш керак. Лицензияни олгач, ҳайдовчи йўналишсиз таксилар ягона тизимига ҳисобот беришга ва даромадининг маълум фоизини умумий кассага тўлашга мажбур бўлади.     

Киракашларнинг сўзларига кўра, улар ҳар ой 150-200 АҚШ доллари миқдорида пул ишлайдилар.   

“Мен топган даромадимдан лизенция ва бошқа нарсаларга пул тўлашимнинг кераги йўқ эди, шунинг учун мен соф фойдага эга эдим, - дейди ўзини Акбар дея таништирган 15 йиллик стажга эга маҳаллий такси ҳайдовчиси. Бу пулларга у беш кишидан иборат бўлган оиласини базўр боқарди. – Лицензиясиз ишлашга қўйилган таъқиқ оиламни кун кечириш учун зарур маблағсиз қолдиради”.

Ихтисослаштирилган таксилар киракашлар учун рақобатчи бўлган эмас: расмий таксиларда йўлкира бир неча баробар юқори бўлиб, уларнинг хизматларидан асосан ташкилотлар вакиллари ва хориждан келган кишилар фойдаланганлар. Мисол учун, Тошкентнинг бир бурчагидан бошқа бир бурчагига расмий таксида бориш 30 АҚШ долларини ташкил қилса, киракаш ҳайдовчи худди шу йўл учун йўловчидан уч баробар камроқ ҳақ олади.       

Сўнги пайтда хусусий киракашлардан кўплаб шикоятлар келиб тушаётган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов минглаган ҳайдовчилар орасида ижтимоий танглик юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантиради. “Бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкин, агар улар ёппасига даромаддан маҳрум қилинса, ағдар-тўнтар бўлиши муқаррар”, - дейди у.  

Жаҳон банки маълумотларига кўра, мамлакатдаги ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил қилади.  

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томониданн молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.netманзилига мактуб йўллашингиз мумкин. 

Frontline Updates
Support local journalists