Ўзбекистон: сўнгги пайтдаги медиатрендлар

Ўзбекистон: сўнгги пайтдаги медиатрендлар

Wednesday, 30 January, 2013

Ўтган 2012 йил мобайнида Ўзбекистоннинг тармоқ медиамуҳити ривожланишини эволюцион, дея аташ мумкин. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги маълумотларига кўра, декабрь ойига келиб мамлакатда 210 дан зиёд веб-сайт оммавий ахборот воситалари сифатида рўйхатдан ўтган. Улар турли-туман – расмийдан тортиб хўжакўрсин “мустақил”гача бўлган ахборот билан тўлиб тошган. Гарчи энг йирик сайтлардаги уникал ташрифчилар сони икки мингдан беш минггача кишини ташкил қилсад-да (9 миллион интернетдан фойдаланувчига эга бўлган 30 миллионли мамлакат учун бу етарли эмас, албатта), ўқувчиларнинг веб-контентга бўлган қизиқиши кучайиб кетгани аниқ.

Ўзбек онлайн муҳитининг ривожланиши бўйича кўзга ташланадиган тренд ўқувчилар томонидан ёзилаётган шарҳларнинг тобора кўпая бошлагани бўлди. Дейлик, агар беш йил аввал uz зонасида шарҳлар деярли бўлмаган бўлса, ҳозир бу билан ҳеч кимни ҳайрон қолдиролмайсиз.

Чаще всего пользователи предпочитают высказываться под информациями на социальную тему. Наиболее это видно по материалам anons.uz, podrobno.uz и olam.uz. Читатели оставляют злые замечания под информациями о снижении подачи природного газа населению, сообщениях правительства о запрете на использование детского труда.

Интернет фойдаланувчилари кўпроқ ижтимоий мавзудаги ахборот тагида ўз шарҳларини қолдиришни афзал кўрадилар. Буни anons.uz, podrobno.uz и olam.uz. каби сайтларда чоп қилинган материаллардан кўриш мумкин. Ўқувчилар аҳолига табиий газ етказилишининг камайтирилиши, ҳукуматнинг болалар меҳнатидан фойдаланишни таъқиқлагани тўғрисидаги хабарлари тагида зардали мулоҳазалар қолдирадилар.

Масалан, декабрь ойида Gazeta.uz сайти ўқувчиларини Тошкентдаги йўлларнинг носозлиги масаласи кўпроқ ташвишлантирган. Ушбу мавзудаги мақолалар тагида 70 дан зиёд киши ўз шарҳини қолдирган. Июнь, июль ва сентябрь ойларида эса МТС уяли алоқа операторининг фаолияти бекор қилингани тўғрисида мақолалар чоп қилган онлайн янгилик сайтлар “лидерлари” юзлаб шарҳ йиғишга муваффақ бўлганлар.

Бироқ мақолалар тагида қолдирилган фикрлар диққат билан ўрганиб чиқилганда, “ёмон” шарҳлар барча шарҳларнинг ярмидан ошмаслигини кўриш мумкин. Буни цензорлар онгли равишда микроскопик танқидга рухсат бераётгани билан изоҳлаш мумкин. Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг ҳар бири шу кунгача ҳам махфий хизматларда ўз кураторига эга бўлиб, шарҳлар ҳам айнан унинг рухсати билан чоп этилиши мумкин. Расмийларнинг “жиловни бироз қўйиб юбориш”дан мақсадлари ижтимоий-иқтисодий муаммолар туфайли халқ норозилиги кучайишининг олдини олиш бўлган. Ўтган йил кузида Вазирлар маҳкамаси ахборот-таҳлилий департаментининг ҳукумат фаолияти тарғиботини таъминлаш бўйича имкониятларини кенгайтирадиган директива қабул қилгач, маҳаллий таҳририятлар зудлик билан шарҳлар премодерациясини кучайтирдилар.

Ўтган йилдаги бошқа бир тренд интернетдан фойдаланувчиларнинг киберцензура билан кураши бўлди. Цензорлар ҳам устамонлик қилмоқдалар, улар бир кун давомида баъзи сайтлар очилиб, бироз муддатдан сўнг яна тўсиладиган тўлқинсимон блокировкадан тез-тез фойдалана бошладилар.

Гарчи Ўзбекистон аввалгидай “Интернет душманлари” халқаро рейтингида қолаётган бўлса-да, маҳаллий ёшлардан иборат интернетдан фойдаланувчиларнинг тобора кўпроғи чинакам мустақил ахборотдан баҳраманд бўлиш учун блокировкани айланиб ўтиш ва мамлакатда таъқиқланган ресурсларга киришни ўрганмоқдалар. Улар Ўзбекистондаги вазият борасида муқобил фикрни тақдим этаётган uznews.net, fergananews.com , uzmetronom.com, ozodlik.org ва centrasia.ru, оз сонли муаллифлик блоглари ва ўнлаб бошқа сайтларга кирмоқдалар.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи интернетдан фойдаланувчилар анонимайзер, прокси ва туннелларни қўллаш улар орасида кенг ёйилганини қайд қиладилар. Айнан мана шу каби уста юзерлар шахси аниқланиши мумкинлиги хавфига қарамай, мустақил ресурсларда шарҳ қолдиришга журъат этадилар. Бундай ҳолат 2011 йили содир бўлганди, ўшанда “араб инқилоблари” ҳақидаги фаол муҳокамалардан сўнг оммабоп бўлган Arbuz.com интернет-форуми ёпиб қўйилган, махфий хизматлар эса у ерда шарҳ қолдирган ўзбекистонликларни IP-манзиллар орқали кузата бошлагандилар.

Хавфли бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони жадал суръатлар билан ошиб бормоқда. Internet World Stats маълумотларига кўра, ўтган йили Facebookда 152,900 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган эди, ўзбекистонликлар Twitter микроблог хизматини ҳам дадил ўзлаштираяптилар. Масалан, ҳукуматпараст Uzbekistan News (https://twitter.com/UzNews) сайтинингқарийб 9 минг ўқувчиси бор.

Twitterнинг янада оммалашувига мамлакат истеблишментида сезиларли роль ўйнайдиган Ўзбекистон президенти қизи Гулнора Каримованинг Халқаро инқироз гуруҳи медиадастурлар директори Эндрю Штройляйн билан Ўзбекистондаги қийноқлар бўйича мавжуд кўплаб фактлар борасида кутилмаган очиқ ёзишмаси сабаб бўлди. Гулнорадан аввал ижтимоий тармоқларда фақат бош вазир Шавкат Мирзиёев кўзга ташланганди.

Бироқ, маҳаллий амалдорларнинг айтишларича, uz зонасидаги кўплаб тармоқ нашрларининг мазмун-моҳияти ғоявий йўл-йўриқларга тўғри келмайди. Шунинг учун келажакда тармоқда назорат остидаги оригинал маҳсулот пайдо бўлишини кутса бўлади. Назорат остида бўлган медиафазонинг медиахолдинглар пайдо бўлиши орқали тижоратлашуви ҳам кучли турткига эга бўлади. Расмийлар сўзсиз ҳукуматпараст “мустақиллар” ҳамжамиятини шакллантиришда давом этадилар.

Сергей Наумов, Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрида фаолият юритувчи мустақил медиаэксперт.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.

Uzbekistan
Media
Frontline Updates
Support local journalists