Institute for War and Peace Reporting | Giving Voice, Driving Change

Санкт-Петербургда ўтказилажак иқтисодий форумда Туркманистон ва Ўзбекистонни кутишмоқда

By News Briefing Central Asia

16-17 июнь кунлари Санкт-Петербургда глобал иқтисодий ўсиш ва жаҳон интеграциясининг янги йўлларини барпо этиш мавзуларига бағишланган Петербург халқаро иқтисодий йиллик форуми бўлиб ўтади.

Унда нефть ва газ бозори истиқболлари, МДҲ тараққиёти ва кичик бизнес учун муҳит яратиш каби мавзулар бўйича баҳс-мунозаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

МДҲ ва дунёдаги етакчи мамлакатлар раҳбарларига таклифномалар юборилган ҳамда июнь ойи бошига келиб мингдан зиёд киши форумда иштирок этишини тасдиқлаган, улар орасида 53 та хорижий давлат президенти ва бош вазири ҳам бор, дея хабар қиладилар Россия оммавий ахборот воситалари.

Нефть ва газга бой, Россиянинг Газпроми трубалари билан чекланган ва ёпиқ иқтисодга эга бўлган Марказий Осиёнинг икки мамлакати бўлмиш Туркманистон ва Ўзбекистон анъанага кўра 1997 йилдан буён Санкт-Петербургга ўз делегацияларини юборади, аммо бу уларни иқтисодий ўсиш ва интеграция жараёнларига жалб қилинишга олиб келгани йўқ.

NBCA экспертларининг айтишларича, Тошкент ва Ашхободнинг бундай анжуманларга бўлган қизиқиши аста-секин сўниб бормоқда, чунки улардаги кун тартибида фақатгина Россиянинг манфаатлари акс этиб, Кремль иштирок этадиган амалдаги иттифоқлар доирасидаги масалаларни муҳокама қилишгагина эътибор қаратилган.

“Туркманистонга келсак, у форумда фақат ўзининг энерготашувчиларни ишончли ва барқарор транзит қилиш бўйича “Энергетика хавфсизлигига эришишнинг янги йўллари” масаласи юзасидангина иштирок этиши мумкин, шунда ҳам Россия унга бу ишни қилишга рухсат берса, - дея мулоҳаза билдиради Болгарияда яшовчи иқтисодий таҳлилчи Аннадурди Ҳожиев.

АҚШда истиқомат қиладиган ўзбек сиёсатшуноси Тошпўлат Йўлдошев Тошкентнинг Санкт-Петербургга ташриф буюриши учун сабаб бундан-да кам, дея ҳисоблайди.

“Глобал иқтисодий тараққиёт масаласи технология жараёнига асосланган, иқтисодиёти рақобатбардош бўлмаган Ўзбекистон вакиллари эса у ерда ҳатто ҳамкорларни ҳам топа олмасликлари боис уларнинг форумга боришларидан фойда йўқ”, - дея таъкидлади эксперт.

Юлдашев также указал на «натянутые» отношения Ташкента с Москвой и «политические» аспекты, которые не способствуют участию Узбекистана в экономическом форуме.

Шунингдек, Йўлдошев Ўзбекистоннинг иқтисодий форумда иштирок этмаслигига сабаб бўлган Тошкент ва Москва ўртасидаги “таранг” муносабатлар ва “сиёсий” жиҳатларни қайд этиб ўтди.

Ушбу мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланган.