Марказий Осиёнинг энг ёпиқ мамлакатларига ўзига хос саёҳат

IWPRнинг Туркманистон ва Ўзбекистон бўйича ахборот-таҳлилий хизмати бу иҳоталанган давлатларнинг фуқаролари қандай турмуш кечираётгани ҳақида билги беради.

Марказий Осиёнинг энг ёпиқ мамлакатларига ўзига хос саёҳат

IWPRнинг Туркманистон ва Ўзбекистон бўйича ахборот-таҳлилий хизмати бу иҳоталанган давлатларнинг фуқаролари қандай турмуш кечираётгани ҳақида билги беради.

Two women journalists in Tashkent protest against censorship on state TV and radio. (Photo: IWPR)
Two women journalists in Tashkent protest against censorship on state TV and radio. (Photo: IWPR)
Demolition of houses in Tashkent – the kind of incident reported by IWPR but overlooked by state media. (Photo: IWPR)
Demolition of houses in Tashkent – the kind of incident reported by IWPR but overlooked by state media. (Photo: IWPR)
Abdumalik Boboev, an Uzbek journalist working for Voice of America, charged in September 2010 with a series of offences, which rights defenders say is the latest attempt to stamp out independent reporting. (Photo: IWPR)
Abdumalik Boboev, an Uzbek journalist working for Voice of America, charged in September 2010 with a series of offences, which rights defenders say is the latest attempt to stamp out independent reporting. (Photo: IWPR)
Turkmen national security ministry. (Photo: IWPR)
Turkmen national security ministry. (Photo: IWPR)
Turkmen interior ministry building. (Photo: IWPR)
Turkmen interior ministry building. (Photo: IWPR)
Friday, 25 February, 2011

Марказий Осиёнинг репрессивроқ бўлган давлатларида журналистик лойиҳанинг ишлаши бесамар ғояга ўхшаб кўриниши мумкин, бироқ IWPR бу мамлакатларда содир бўлаётган воқеаларни ёритиш жараённи йўлга қўйиш ҳамда бу ишни сўнгги беш йил ичида амалга оширишнинг уддасидан чиқди.

2006 йилда асос солинган Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси (NBCA) аксаран Туркманистон ва Ўзбекистон ичидан кўпинча ҳаётини хавф остига қўйиб ишлаётган журналистлар томонидан ёзилган воқеаларнинг қисқача таҳлили, шарҳлар ва янгилик шаклидаги мақолалардан иборат.

“IWPR билан ҳамкорлик журналистдан қўшимча ғайрат талаб қилади, чунки бу ерда материалларга қўйиладиган талаб анча юқори, - дейди тошкентлик журналист. – Мавзуни чуқурроқ ўрганиш, муаммо ичига астойдил шўнғиш анчагина вақт талаб қилади... Мутахассислар билан суҳбатлашиш ҳам шунга киради, бунда у ёки бу ғоя тарафдори бўлган мутахассис билан ҳам, бу ғояга қарши бўлган мутахассис билан ҳам учрашишга ҳаракат қилиш ҳамда улар келтирган далилларни ўз ўрнида ишлата билишни ҳам ўрганиш керак”.

Ҳукуматлар олиб бораётган оммавий ташвиқот, ҳаққоний ахборотнинг мамлакат ташқарисига чиқиб кетишининг олдини олиш, хориждаги фуқароларнинг ахборот олиш имкониятига барҳам бериш уринишларига қарамай, мухбирлар бу мамлакатларда инсон ҳуқуқлари бузилиши, шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт ҳақида гапиришга эҳтиёж сезадилар.

Туркманистон ва Ўзбекистондаги журналистлар, одатда, фақат давлат ёки қисман давлатга қарашли оммавий ахборот воситаларида ишлайдилар, бу ерда эса бутун ахборот диққат билан цензура қилинади. Сиёсий воқеаларни ҳаққоний ёритиш бунда ҳукумат ташвиқоти билан алмаштирилган ва ҳатто юмшоқ танқид ҳам журналистлар учун жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин.

БиБиСи ёки Озодлик радиоси каби оммавий ахборот воситаларининг штатсиз мухбири бўлиб ишлаётган кам сонли журналистлар муҳтамалан хайрихоҳ бўлмаганлик учун мунтазам равишда расмийларнинг хушланмаган эътиборига тушиб қолиш ёки ҳатто жосуслик учун қўлга олиниш хавфи остида фаолият юритадилар.

“Бу мамлакатлар шундай ижтимоий тузум вакилларики, у ерда ҳокимият тепасидагилар ўз халқи қўлловига эмас, балки қатағонга асосланган диктаторлик тизимига оид ноқулай саволлар ҳақида гапириш у ёқда турсин, самарасиз сиёсий йўналиш ва сифатсиз давлат хизмати кўрсатилаётгани юзасидан танқидни ҳам кўтара олмайдилар, - дейди IWPRнинг Лондон идорасида ишловчи Жон МакЛауд. – Уларнинг ахборот бўшлиғи яратиш, кейин эса уни ҳолдан тоймай, некбинона ташвиқот билан тўлдириш уринишлари содир бўлаётган воқеаларнинг ҳаққонийроқ манзарасини тақдим қилиш ҳаракатларига нисбатан янада кўпроқ эътибор қаратишга ундайди, холос”.

IWPR контрибьюторлари муштарийлар учун бу иҳоталанган мамлакатларга ўзига хос саёҳат имкониятини яратадилар, маҳаллий аҳоли ўртасида сўров ўтказиш, экспертлар шарҳлари, Туркманистон ва Ўзбекистон ичкарида ҳамда ташқарисида бўлган кўплаб шарҳловчиларнинг изоҳлари орқали фуқароларнинг турмушини кўрсатиб берадилар. Хабарлар, одатда, даставвал рус ва инглиз тилларида келади, кейин эса улар туркман ёки ўзбек тилларида чоп қилинади.

Вашингтондаги Демократияни қўллаш миллий жамғармаси (NED) томонидан молиялаштирилаётган дастур доирасида IWPR туркманистонлик ва ўзбекистонлик мухбирларнинг журналистик малакасини ошириш мақсадида ўқув семинарлари ўтказиб келмоқда. Турли сабабларга кўра тренингларга боролмайдиганлар учун лойиҳа ходимлари томонидан махсус хавфсиз онлайн дистанцион ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Туркманистон давлат оммавий ахборот воситаларида 20 йил ишлаган журналист аёл IWPR билан ҳамкорликнинг дастлабки босқичида муайян қийинчиликларга дуч келганини айтади.

“Аввалига мен ҳеч нарсага тушунмадим, чунки мен ҳеч қачон бунақа ишламаганман. Мен воқеани турли позициялардан туриб таҳлил қилиш мумкинлигини ҳатто тасаввур ҳам қилолмасдим”, - деди у. Ҳозир эса, журналистнинг қўшимча қилишича, у мақолага четдан туриб қараб, холис ишлаш қандай бўлишини тушунган. “Гарчи бунга тўла эришиб бўлмаслигини англасам ҳам, лойиҳангиз билан ҳамкорлик қилиш менга ишонч бағишлаяпти”, - дея қўшимча қилади у.

Ўзбекистонлик мухбир IWPR билан ҳамкорликни “бошқа фазога кўчиш” дея таърифлади, бошқа журналист эса Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси лойиҳаси билан бўлган бутун ҳамкорлиги мобайнида ўзида таҳлилий қобилият қай тарзда ривожланиб боргани ҳақида гапиради.

“Лойиҳадаги иш касбий малакамда катализатор ролини ўйнади, - дейди у. – Материалларни тайёрлашда мен мавзу юзасидан астойдил билан ишлашимга, кўпинча тадқиқотчилик билан шуғулланишимга, олинган ахборотни чуқурроқ таҳлил қилишимга тўғри келди”.

Журналистикага оид асосий билимларни ўргатиш билан бир қаторда IWPR ўз тренингларида журналистлар оқсаётгани билинаётган специфик соҳаларга ҳам қўл ураяпти. 2010 йилнинг ноябрь ойида IWPR мухбирларга нефть ва газ масалаларини ёритишда кўмаклашишни мақсад қилган семинар ўтказди.

Тренингга кела олган журналистлар учун ўқув машғулоти хавфсиз шароитда ҳамкасблар билан учрашиш, фикр ва тажриба алмашиш учун яхши имконият бўлди. Ўз мамлакатларида қўрқув муҳитида яшаган мустақил журналистлар расмий томонидан қатағон ва айбловларга дучор этилишдан чўчиб, биров билан бемалол гаплаша олмайдилар ҳам.

“Биз ўз ёғимизда ўзимиз қоврилиб ётибмиз”, - деди ўзбекистонлик журналист.

Туркманистондаги кўплаб журналистлар каби ашхободлик журналист аёл ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан тренингларга боришдан хавфсираб қолган.

“Албатта, семинарларга боролмаётганим алам қилади, - дейди у. – Ўзимни орқада қолиб кетаётганимни ҳис қилаяпман”.

Шунга қарамасдан, NBCA командаси билан бўлган ҳатто масофадаги алоқа ҳам унинг учун “ёрдам қўли” бўлиб ҳисобланади.

“Мен, агар сиз бўлмаганингизда, аллақачонлар ўз касбимдан юз ўгириб кетардим, деб ўйлайман”, - деди у.

Инга Сикорская – IWPRнинг Туркманистон ва Ўзбекистон бўйича катта муҳаррири.

(Журналистларнинг исмлари хавфсизлик нуқтаи назаридан тушириб қолдирилди)

Ушбу мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists