АҚШ билан муносабатлар ҳали-бери тикланмайди

АҚШ билан муносабатлар ҳали-бери тикланмайди

, АҚШ томонидан юқори даражадаги вакилларнинг ташрифи ва бунга жавобан ўзбек чиновникларининг қизиқишларига қарамай, шахсан президент Каримовнинг маъқуллигисиз икки давлат ўртасида алоқаларнинг тикланиш имконияти бор дейиш қийин.



Ўтган ҳафтада АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари Эван Файгенбаум Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф мобайнида у хавфсизлик кенгаши вакиллари, мудофаа, таълим ва ташқи ишлар вазирлари ҳамда ҳақиқатчи (омбудсмен) билан учрашди.



Файгенбаумнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони икки тарафлама муносабатларни тиклашга ўзининг тайёр эканлигини изҳор қилган. Бироқ вакил “муайян масалаларда декларатив мулоҳазаларни” ўзгартиришдаги қийинчиликлар бўлганига иқрор бўлди.



2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг, яъни ҳукумат аскарлари маҳаллий аҳоли намойишини ўққа тутганида, бу воқеа юзасидан АҚШнинг танқидига жавобан Ўзбекистон АҚШдан Хонобод ҳарбий базасидаги аскарларини олиб чиқиб кетишини талаб қилган ва икки томонлама муносабатларни тўхтатиб қўйган эди.



Бу − ўзаро муносабатлар совугандан сўнг АҚШ давлат департаменти вакилларининг учинчи ташрифи. Биринчи маротаба АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича муовини Даниэл Фрид, олти ойдан сўнг эса Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер Тошкентда бўлиб қайтган.



NBCAнинг Тошкентдаги сиёсий таҳлилчиларидан бирининг фикрича, Ўзбекистон Андижон воқеаларидан кейинги сиёсий яккаланиб қолиш ҳолатидан чиқиб кетишни хоҳлайди. Икки давлат ўзаро бир-бирига ён бериш эвазига ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлик ҳамда наркотрафикка қарши биргаликда курашни йўлга қўйишлари мумкин.



Андижон воқеаларига нисбатан тарафларнинг ўз муносабатларини ўзгартиришлари бундай ён беришлардан бири бўлиб ҳисобланиши мумкин.



“Бу мавзу ҳуқуқ ҳимоячилари ихтиёрига топширилади. Сиёсатчилар эса аста-секинлик билан Андижон воқеаларини эсламай қўядилар. Аслида ёдга олмай ҳам қўйганлар”, − дейди таҳлилчи.



Шунга қарамай, Ўзбекистондаги бошқа таҳлилчилар ўзбек-америка алоқаларининг тез орада яхшиланиши мумкинлигига ишончсизлик билан фикр билдирмоқдалар.



“Шу нарса аниқки, АҚШнинг навбатдаги амалдори Ўзбекистон ва Америка ўртасидаги “Берлин девори”ни бузиб кирмоқчи бўлган. Бироқ, у бу ишни уддалай олмади”, − дейди эркин журналист Саид Азиз.



Сиёсатшунос Раҳим Икромовнинг фикрича, муносабатларнинг тикланиши ҳақида ишонч билан гапириш учун ўртадаги амалдорларнинг бу ҳақдаги қизиқишлари ва ижобий фикрларининг ўзи асос бўлолмайди, балки президент И. Каримовнинг ҳам розилиги муҳим аҳамиятга эга.



“Икки томонлама алоқаларни тиклаш ҳақида мамлакатда фақат бир киши қарор қабул қилади. Ўйлаб кўрилса, у кишида бунга нисбатан мойиллик кўрилмаяпти”, − дейди Икромов.



Бу фикрни сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев ҳам қувватлайди. Унга кўра, баъзи вазирлар АҚШ билан алоқа тикланишини хоҳлаётган бўлишлари мумкин. Бироқ бу хоҳиш бутун ўзбек ҳукуматининг фикрини акс эттирмайди.



“Улар ўз савиялари даражасида сўзласалар ва ўз хоҳиш-истакларини баён қилсалар, бу истаклар ҳар доим ҳам юқоридагининг қабул қилган қарорларига мос келавермайди. Бу ерда ҳамма нарсани юқоридагининг хоҳиши ҳал қилади, пастдагиларнинг эмас”, дейди у.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists