Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси

Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси (NBCA) 2006 йилда тузилган бўлиб, жамоатчилик томонидан минтақада содир бўлаётган воқеа ва муаммолар мажмуасини тушуниш кўламини кенгайтириш мақсадида минтақа бўйича кенг доирадаги сиёсий шарҳловчилар иштирокида ишловчи янгиликлар таҳлили ва шарҳлар хизмати бўлиб қолмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи давомида NBCA томонидан чоп этилган материаллар маҳаллий оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотди.

Лойиҳа 2007 йил сентябрида тўхтатиб қўйилганди, аммо янгидан молиялаштириш бошланиши билан NBCA икки мамлакатда, Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни ёрита бошлади. IWPR ушбу инновациявий онлайн янгиликлар лойиҳаси ишинининг кейинги босқичига киришиш учун фаол тарзда молия манбаларини қидирмоқда.