Марказий Осиё мамлакатлари «Янги Ипак йўли»га диққат қилишлари керак

Экспертлар Марказий Осиё мамлакатларига «Янги Ипак йўли» йирик геосиёсий лойиҳанинг амалга оширила бошланиш арафаси бўлган 2013 йилда ғайрат кўрсатишни маслаҳат бермоқдалар.

Углеводородлар ва сув заҳираларига бой бўлган мамлакатлар йирик халқаро ўйинчилардан транзит йўлак учун хавфсизлик кафолати олиш ва уларнинг қўлловига таяниш билан лойиҳадан анчагина иқтисодий фойда кўришлари мумкин.

17 ноябрь куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сингапур Менежмент университетида «иқтисодий дипломатия» мавзусида чиқиш қиларкан, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида транспорт йўлакларининг ривожланиши Вашингтоннинг Афғонистон бўйича узоқ муддатли стратегиясида асосий унсур бўлиб ҳисобланишини билдирди.

Бу борада асосий ғоя Вашингтоннинг Осиё минтақасида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда 2014 йилда коалиция қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин бу мамлакатни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширмоқчи бўлган «Янги Ипак йўли» (The New Silk Road) концепциясида акс этади. Бунда инфратузилмани ривожлантириш, Афғонистон орқали ўтувчи ва Марказий Осиё мамлакатлари бозорларини ўзаро боғловчи транспорт ва энергетика йўлларини барпо этиш режалантирилмоқда.

Тошкентда яшайдиган Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича сиёсий таҳлилчи Қурбон Ювшанов Марказий Осиё давлатлари лидерларига келиши мумкин бўлган фойдани чамалаб, ўз дипломатиясини ана шу эҳтиёжларни эътиборга олган ҳолда юритишни маслаҳат беради.

«Марказий Осиё мамлакатларининг расмийлари албатта туташни нуқталарни топишлари ва бу лойиҳага жиддий ёндошишлари шарт, - дейди у. – Акс ҳолда, кеч қолишлари мумкин».

Марказий Осиёда ҳал бўлмаган чегараолди ва сув-энергетика муаммолари ўзаро келишиш ва муроса талаб қилинадиган умумий тижорий лойиҳаларга интеграцияда ёрдам бермайди.

«Улар [Марказий Осиё мамлакатлари расмийлари] минтақа ичидаги барча муаммоларни четлаб ўтишга уриниб кўришлари лозим, - дея давом этади Ювшанов, - чунки ўзаро тижорий манфаат ва етакчи ўйинчилар қўллови асосига қурилган оқилона иқтисодий ҳамкорлик минтақада ўсишга туртки бериши мумкин».

Бу ғоя Марказий Осиёдаги углеводородлар экспорт қилувчи мамлакатлар учун манфаатли, чунки улар денгизга чиқиш билан халқаро бозорларга кириб бориш имкониятига эга бўладилар. Бу транспорт харажатларини қисқартириш, экспорт ҳажмини ошириш, ўз молларини сотадиган бозорни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш кабиларда акс этган муайян иқтисодий устунлик беради.

Бокулик сиёсий таҳлилчи Ровшан Ибрагимов транзит йўлаклари хавфсизлигини таъминлашга урғу беришни тавсия қилади. Марказий Осиё давлатлари расмийлари транзит йўлаклари хавфсизлиги схемасини ишлаб чиқишлари ва «Янги Ипак йўли» лойиҳаси ишга туширилгунига қадар бу схема лоббиси билан шуғулланишлари керак бўлади, дейди у.

«Бу каби хавфсизлик ё минтақавий, ёки халқаро кучлар томонидан таъминланиши мумкин, - дейди Ибрагимов. – Буларнинг ҳаммасини тижорат асосида амалга ошириш мумкин ва шундай қилинса, ғоя эътирозсиз қўллаб-қувватланади, чунки бу ҳолда барқарорлик иқтисодий манфаатга эришиш шартига айланади».

Бунга мисол ўлароқ у Россия иштирокисиз ҳамда АҚШ ва Буюк Британиянинг бевосита иштирокида (бу углеводородлар ташиш кафолатини таъминлаганди) 2006 йилда ётқизилган Боку-Тбилиси-Жейхан нефть қувурини мисол келтирди.

Эксперт бундай қилинган тақдирда Марказий Осиё минтақаси Ғарбнинг навбатдаги «катта ўйин»и таъсирига тушиб қолиши тўғрисидаги мулоҳазаларга шубҳа билан қарайди. У прагматикларча ёндашув тарафдори эканини, бусиз замонавий давлатларнинг яшаб қолиши қийинлигини айтади. «Аввалдаги тажриба бу мамлакатларда интеграциявий ва кооператив жараёнларнинг ривожланиши фақат халқаро ўйинчиларнинг бевосита иштирокидагина амалга ошишини кўрсатмоқда», - дея хулосалайди у.

Он ратует за прагматичный подход, без которого современным государствам выжить трудно. «Предыдущий опыт показывает, что в этих странах развитие интеграционных и кооперативных процессов идет только при непосредственном участии международных игроков», - заключил он.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.